Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

Ҳакам Мессига хайрлашув ўйинидан сўнг кутилмаган совға берди (+Видео)

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси миллий жамоадаги хайрлашув учрашувидан сўнг ўзига хос совғага эга бўлди. Баҳсни бошқарган чилилик ҳакам Фернандо Вехар 39 ёшли футболчига сариқ ва қизил карточкаларни эсдалик сифатида тақдим этди.

Аргентина терма жамоаси Бенинга қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Месси мазкур баҳснинг асосий қаҳрамонига айланиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Учрашув якунлангач, аргентиналик юлдуз майдонда жамоадошлари ва бошқа иштирокчиларнинг табрикларини қабул қилди.

Мессини табриклаш учун унинг ёнига келганлар орасида баҳсни бошқарган чилилик ҳакам Фернандо Вехар ҳам бор эди.

Арбитр футболчини миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлагани билан қутлаш билан чекланиб қолмади. У Лионелга сариқ ва қизил карточкаларини эсдалик совғаси сифатида топширди.

Ҳозирча Месси ушбу ноодатий совғани хотира сифатида сақлаб қўйиши ёки йўқлиги номаълум.

Эслатиб ўтамиз, 39 ёшли Лионель Месси клуб миқёсида АҚШнинг МЛС чемпионатида иштирок этаётган «Интер Майами» шарафини ҳимоя қилмоқда.

Киритилди: 11:54, 08.10.2026.
Ўқилди: 1799 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик