Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

«Байер»нинг иқтидорли ҳужумчиси АПЛ клублари қизиқиши фонида муҳим қарор қабул қилди

Баҳо:
+ | -

Леверкузеннинг «Байер» клуби ва Камерун миллий терма жамоаси ҳужумчиси Кристиан Кофане жамоаси билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатишга қарор қилди.

Bild нашрининг хабар беришича, 20 ёшли футболчининг бундай қарор қабул қилишига Англиянинг «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» клублари томонидан билдирилаётган қизиқиш сабаб бўлган.

Кофаненинг «Байер» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Бироқ Германия клуби иқтидорли ҳужумчини янада узоқ муддатга жамоада сақлаб қолишни режалаштирган эди.

Манба маълумотига кўра, камерунлик футболчи сентябрь ойида 2031 йилгача амал қиладиган янги шартномани имзолаши керак эди.

Янги келишувга мувофиқ, Кофаненинг йиллик маоши 1 миллион евродан 4 миллион еврогача оширилиши кўзда тутилган. Шундай қилиб, футболчининг даромади тўрт баробарга кўпайиши мумкин эди.

Бироқ «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал»нинг қизиқиши музокаралар жараёнини мураккаблаштирган.

Айниқса, Лондон клуби камерунлик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Маълум қилинишича, «Арсенал» вакиллари жорий йилнинг баҳоридан буён Кофане билан алоқада бўлиб келмоқда.

Шу сабабли 20 ёшли футболчи ҳозирча «Байер» билан янги шартнома имзолашга шошилмаяпти.

Маълумот учун, Кристиан Кофане ўтган мавсумда барча мусобақалар доирасида 44 та учрашувда иштирок этиб, еттита гол урди ва тўққизта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:41, 08.10.2026.
Ўқилди: 1039 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик