«Наполи» ярим ҳимоячи Скотт МакТоминай жамоа билан машғулотларга қайтганини маълум қилди.
Футболчи қўшимча тиббий кўрикдан ўтди ва текширувлар унинг мусобақаларда иштирок этишга тайёр эканини тасдиқлади. Аввалроқ у индивидуал тарзда машғулот ўтказаётган эди.
Сентябрь ойида МакТоминайга абляция амалиёти муваффақиятли ўтказилган.
Шунингдек, Кевин Де Брюйне ва Жованни Ди Лоренцо ҳам терма жамоалар йиғинидан «Наполи» ихтиёрига қайтиб келишди.













