Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

Франция афсонаси Майкл Олисенинг ўйини ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Франция миллий терма жамоаси ва Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ футболчиси Робер Пирес «Бавария» ҳамда Франция терма жамоасида юқори сермаҳсуллик намойиш этаётган Майкл Олисени мақтади.

Пирес 24 ёшли футболчининг сўнгги мавсумлардаги ўйини ва майдондаги имкониятларини юқори баҳолади.

«Бу футболчини яхши билсангиз, унинг сўнгги мавсумларда «Бавария» ва Франция терма жамоасида нималар қилаётганини кўрсангиз, у шунчаки фантастик футболчи эканини тушунасиз.

У ўнг қанотда ҳам, 10-рақам позициясида ҳам ўйнай олади. У меҳнаткаш, жамоа манфаати учун ҳаракат қиладиган футболчи.

У майдонга «Рақибимга жиддий муаммо туғдираман» деган кайфиятда тушди ва бунинг уддасидан чиқди.

Мен унинг ўйинига қойил қоляпман. Чунки у менга жуда ёқадиган футболчи. Қолаверса, у мен жуда яхши биладиган позицияда ҳаракат қилади», — деди Пирес.

Майкл Олисе янги мавсумни юқори сермаҳсуллик билан бошлади. У «Бавария» сафида ўтказган еттита учрашувида саккизта гол уриб, тўртта голли узатмани амалга оширди.

24 ёшли футболчи сўнгги халқаро танаффус давомида ҳам самарали ўйин кўрсатди.

Хусусан, Олисе Франция миллий терма жамоаси сафида УЕФА Миллатлар лигасининг тўртта учрашувида майдонга тушиб, тўртта гол ва иккита голли узатма қайд этди.

Киритилди: 17:55, 08.10.2026.
Ўқилди: 1058 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик