Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

«Ипсвич»нинг собиқ бош мураббийи УЕФАда иш бошлади

Баҳо:
+ | -

«Ипсвич» клубининг собиқ бош мураббийи Киран Маккенна УЕФАда техник кузатувчи сифатида иш бошлади.

Бу ҳақда talkSPORT нашри хабар бермоқда.

40 ёшли мутахассис июнь ойида оиласига кўпроқ вақт ажратиш мақсадида беш йиллик фаолиятидан сўнг «Ипсвич»ни тарк этган эди.

Аввалроқ Маккеннанинг «Фулхэм» бош мураббийи лавозимига тайинланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Бироқ у мураббийлик фаолиятида танаффус қилишга қарор қилган.

Янги лавозимида Маккенна УЕФА Чемпионлар лигаси учрашувларини таҳлил қилади, ўйинларнинг энг яхши футболчиларини танлайди ҳамда мураббийлар учун тактик ва стратегик хулосалардан иборат ҳисоботлар тайёрлайди.

Шунингдек, у бошқа техник кузатувчилар билан биргаликда мавсумнинг энг яхши жамоаси, футболчиси ва голини аниқлаш жараёнида ҳам иштирок этади.

Киран Маккенна янги вазифасида кузатадиган илк учрашув келаси чоршанба куни Донецкнинг «Шахтёр» ва Афинанинг АЕК жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Мазкур баҳс Лондондаги «Стэмфорд Бриж» стадионида ўтказилади.

Маккенна The Guardian нашрига берган интервьюсида янги иши унга футболни ўрганишда давом этиш ва келажакда мураббийлик фаолиятига қайтиш эҳтимоли олдидан ўз устида ишлаш имконини беришини таъкидлади.

Киритилди: 12:03, 09.10.2026.
Ўқилди: 999 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик