Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия

Илгиз Танташев: «Агар ЖЧдан четлатилганимда, мени биринчи рейсдаёқ уйга жўнатишарди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик ҳакам Жаҳон чемпионатидаги Парагвай — Франция учрашуви, танқидлар ва ҳакамликка кириб келиши ҳақида гапирди.

Ўзбекистон терма жамоаси бу ёзда илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этди. Жамоа учала учрашувда ҳам мағлуб бўлиб, тўплар нисбати 2:11 бўлди. Мундиалда яна бир ўзбекистонлик — ҳакам Илгиз Танташев ҳам ўзини кўрсатди. У ҳам Жаҳон чемпионатида илк бор ишлади ва учта учрашувни бошқарди. Унинг сўнгги баҳси 1/8 финал босқичидаги Парагвай — Франция учрашуви бўлди.

Sport24 мухбирлари Борис Королёв ва Сергей Козлов Танташев билан суҳбатлашиб, унинг автомастерскойдан ҳакамликкача бўлган йўли, танқидлар, янги қоидалар, Милорад Мажич билан ишлаши ва Сергей Карасёвнинг имкониятлари ҳақида сўз юритди.

«Америкада футбол билан яшашди. У ерда байрамона муҳит сезилмаганига қўшилмайман»

— Жаҳон чемпионатига боришингизни билганингизда нимани ҳис қилдингиз?

— Таърифлаб бўлмайдиган қувончни. Охирги дақиқагача ҳеч ким ҳеч нарсани билмасди. Биз Ўзбекистондаги учрашувни бошқаришимиз керак эди. Ўйин бошланишига ўн дақиқа қолганда ёрдамчимга ҳамкасби қўнғироқ қилиб, тайинлов расман эълон қилинганини айтди. Кийиниш хонасига киришимиз билан кўзимизга ёш келди. Бу орзуга 20 йил бўлганди ва ниҳоят у амалга ошди.

— АҚШда ҳакамлар учун шароитлар қандай эди?

— Аъло даражада! ФИФА қулайлик учун ҳамма нарсани муҳайё қилди: жойлашув, машғулотлар, овқатланиш ва тикланиш шароитлари. Айниқса, тикланиш муҳим эди. Майамида жуда иссиқ бўлди, ҳамма доим терларди. Шунинг учун организмдаги микроэлементлар захирасини тўлдириш керак эди. Меҳмонхона ҳам талабга мос равишда беш юлдузли эди.

— АҚШга кўчиб кетиш истаги пайдо бўлмадими?

— Биласизми, мен 45 та мамлакатда бўлганман, аммо мен учун Ер юзидаги энг яхши жой — Тошкент!

— Кўпчилик АҚШда футбол байрами муҳити сезилмаганини айтди.

— Бундай фикрдан ҳайронман ва унга қўшилмайман. Ҳар бир ўйинда стадион тўла бўлди. Қизиқиш жуда катта эди, турли мамлакатлардан келган мухлислар сайр қилиб, ҳордиқ чиқаришарди. Муҳит ажойиб эди. Қатар ёки Россияда қандай бўлганини ичкаридан билмайман, аммо Америкада одамлар футбол билан яшашди.

— Ҳеч қандай можаролар бўлмадими? Масалан, ҳакамликдан норози бўлганлар сизни таниб, эътироз билдиришлари мумкин эди.

— Ҳаммаси тинч ўтди. Биз оддий кийинишга ҳаракат қилдик ва жамоат жойларида камроқ кўриниш бердик.

«Салқин ҳудудларда сув ичиш учун танаффус ортиқча эди»

— Жаҳон чемпионатида қоидаларга бир нечта янгилик киритилди. Қайси бирига кўникиш қийинроқ бўлди?

— Жароҳатлар билан боғлиқ вазиятларга. Футболчи ҳақиқатан ҳам жароҳат олган-олмаганини тушунишингиз керак. Балки, унга нисбатан ишлатилган қоидабузарликни кўрмай қолгандирсиз. Бош жароҳати бўлса, шифокорларни чақиришга шошилиш хавфи бор, ҳолбуки, футболчи аслида ёрдамга муҳтож бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолатда унинг жамоаси бир муддат камчиликда қолади.

— Тўпни ўйинга киритиш учун белгиланган беш сониялик қоида ҳақида нима дейсиз? Энди ҳакамлар вақтни орқага санаб, ўйинни атайлаб секинлаштиришга йўл қўймаяпти.

— Бу футбол фойдасига ишлаяпти. Футболчилар шошилишни, тўпни тезроқ ўйинга киритишни бошлашди. Энди вақтни чўзгани учун сариқ карточка бериш керак бўлганда босимни ҳис қилмайсиз — ҳаммаси аниқ.

— Оғзини қўли билан тўсган футболчига қизил карточка бериш қоидаси ҳақида фикрингиз қандай?

— Бунинг ҳам мантиғи бор. Агар оғизни тўсиш қарама-қаршиликка сабаб бўлса, қоида ишлайди. Оғизни қўл билан ёпиб, жанжалга олиб келиши мумкин бўлган ҳақоратли гапларни айтиш мумкин. Бироқ баъзан VAR ёрдамисиз ҳакам буни кўриши қийин.

— Жаҳон чемпионатида сув ичиш учун танаффуслар турлича муносабатларга сабаб бўлди. Улар ҳар доим ҳам зарурмиди?

— Ҳаммаси об-ҳавога боғлиқ. Мен бошқарган Парагвай — Франция учрашуви 39 даража иссиқда ўтди. Бу чидаб бўлмайдиган даражадаги иссиқ эди. Уч дақиқалик танаффус футболчиларни ҳам, ҳакамларни ҳам қутқарди. Салқин иқлимли ҳудудларда эса бундай танаффус ортиқча эди. Аммо ФИФА ягона стандарт жорий қилди.

«Ҳа, баъзи провокацияларни кўрмадим. Аммо Парагвай шунинг учун мағлуб бўлдими?»

— Парагвай — Франция учрашуви плей-оффнинг энг шов-шувли баҳсларидан бири бўлди. Қийин ва кескин ўйинга тайёрмидингиз?

— Биз бутун турнир давомида барча жамоаларни кузатиб бордик. Терма жамоаларнинг қандай ўйнашини, муайян футболчиларнинг имкониятларини тушуниб олгандик. Учрашув олдидан таҳлилчилар билан ҳам ишладик. Улар тактик жиҳатлар ва стандарт вазиятлардаги ўзига хос ҳаракатларни тушунтиришди.

— Ўйин олдидан қандай тавсиялар олган эдингиз?

— Франция ҳар томонлама кучлироқ эканини тушунардим. Парагвайнинг ягона йўли рақибга футбол ўйнаш имконини бермаслик эди. Акс ҳолда ҳисоб йирик кўриниш олиши мумкинди. Худди шундай бўлди: ўйин бошланиши билан провокациялар юзага келди.

— Нега парагвайликларни жазоламадингиз?

— Вазифамиз провокацияга қарши провокацияга учмаслик эди. Баъзан бир футболчи нимадир қилади, рақиби эса унинг ҳаракатига бўлган муносабатни бўрттириб кўрсатади. Сариқ карточка бериш учун асос жуда аниқ бўлиши керак, шунда ҳеч кимда савол туғилмайди. Агар шубҳали вазиятда карточка берсангиз, беш дақиқадан кейин иккинчи сариқ карточка сабаб футболчини майдондан четлатишга тўғри келиши мумкин. Ўйиндан кейин жамоалар мағлубиятни четлатиш ёки карточкалар кўплиги билан изоҳлашларини истамадик.

— Вақт ўтгач, ўша учрашувдаги ҳакамлигингизни қандай баҳолайсиз?

— Айрим вазиятларда тафсилотларни кўришга қодир эмасдим — улар менга тўсқинликлар сабаб кўринмади. Фақат ҳиссиётларга таяниб қарор қабул қилиб бўлмайди.

— Ўйиндан кейин кўп танқидларга учрадингиз.

— Бунга мутлақо табиий ҳолатдек қарайман. Бизнинг ишимизда бу одатий ҳодиса. Шунга қарамай, сўнгги вақтларда менга нисбатан энг кучли нафрат ва танқид айнан шу ўйиндан кейин бўлди.

— Бу вазиятни қандай енгдингиз?

— Оддий қабул қилдим. Ҳар бир ўйиндан кейин танқид бўлади. Агар Парагвай менинг хатом туфайли мағлуб бўлганида, бу фожиа бўларди. Аммо Франция ўйин натижасига таъсир қилган ҳакамлик хатоларисиз кейинги босқичга чиқди.

Ҳа, парагвайликларга сариқ карточкалар бермадим, баъзи провокацияларни кўрмай қолдим. Аммо улар шунинг учун мағлуб бўлишдими? Ёки мен назорат қилмаган бирор вазият туфайли футболчи жиддий жароҳат олиб, касалхонага олиб кетилдими? Бундай бўлмади. Муаммо ҳакамнинг хатоси туфайли жамоа мағлуб бўлиб, Жаҳон чемпионатини тарк этганида юзага келади. Бу ҳолатда эса нима бўлди?

— Собиқ ҳакам Шапрон сизнинг ишингиз ҳақида шундай деганди: «Танташев ўйинни бузган парагвайликларни ҳимоя қилди. VAR ва пенальтисиз у ҳеч нарса бермаган бўларди. Унга қараб, ҳаваскор ҳакамни кўраётгандек бўлдим».

— У ўз фикрини билдирган. Аммо ҳаваскор ҳакам Жаҳон чемпионатига етиб бора олмайди. Бунинг учун жуда катта ва машаққатли йўлни босиб ўтиш керак.

— L'Équipe нашри ушбу учрашув учун сизга Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг паст баҳони қўйди.

— Биринчидан, бу қандай рейтинг? Баҳолар қайси мезонлар асосида қўйилади? Иккинчидан, бу баҳони қўяётган одамлар ким? Учинчидан, бизнинг ишимизни баҳолайдиган расмий ташкилот бор. Исталган мамлакат, журналистлар гуруҳи, собиқ ҳакамлар ёки экспертлар ўз баҳосини бериши мумкин. Аммо бу баҳо ҳакамнинг ишига ҳақиқатан мос келади, дегани эмас.

— Раҳбарият сизга қандай баҳо берди?

— Брифингда карточка берилмай қолган эпизодларни таҳлил қилдик. Қайси вазиятларда сариқ карточка бериш керак бўлганини айтишди.

— Парагвай — Франция ўйинидан кейин сиз Жаҳон чемпионатидан норасмий равишда четлатилганингиз ҳақида хабарлар тарқалди.

— Агар четлатилганимда, мени биринчи рейсдаёқ уйга жўнатишарди. Мен эса Америкада қолдим ва бошқалар билан бирга машғулот ўтказдим. Ҳаммаси одатдагидек давом этди.

— Демак, чорак финал ёки ярим финалда ишлаш имконияти ҳам бор эди?

— Эҳтимол, захира ҳакам сифатида ёки ҳатто майдонда ишлашим мумкин эди. Жами учта учрашувни бошқардим. Айрим ҳакамлар икки марта, баъзилари бир марта ишлади, умуман ўйин олмаганлар ҳам бўлди. Бундай шароитда Жаҳон чемпионатида учта учрашувни бошқаришни яхши натижа деб ҳисоблайман.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 19:19, 09.10.2026.
Ўқилди: 1530 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Мбаппе «Реал»дан кетишга қарор қилди: юлдуз ҳужумчи ўзи учун янги клуб танлади? [6592]

Роналду Португалия футбол федерацияси қарори билан дисквалификация қилинди — Mirror [5866]

“Манчестер Сити”дан 60 очко олиб ташланиши мумкин — TalkSPORT [2923]

"Барселона" ўз юлдузини "Бавария"га 80 миллион еврога сотиши мумкин [2839]

Флик "Барселона" таркибида Рафиньянинг ўрнини ким эгаллашини айтди [2743]

"Реал" "Вильярреал"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди [2495]

Суперлига. «Насаф» сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, «Бухоро» суперкамбек эвазига «Андижон»ни мағлуб этди, «Қўқон-1912» ва «Пахтакор»дан ғалабалар [2460]

«Беш дақиқага ҳам майдонга тушмайсан». «Реал» футболчисига қатъий рад жавоби берилди [2244]

Моуриньо "Реал"нинг уч юлдузини бир вақтда майдонга тушириш имкониятига баҳо берди [2169]

"Манчестер Сити"нинг молиявий қоидабузарликларини фош қилган хакер ҳимоя остида қолади [1942]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик