"Галатасарой" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган Чемпионлар лигаси доирасида "Барселона"га қарши бўлиб ўтадиган учрашув ҳақида фикр билдирди.
Haberler нашри журналисти 35 ёшли футболчидан собиқ жамоасига қарши баҳсга тайёр ёки тайёр эмаслигини сўради.
"Мен ўйнамаяпман, шундай экан, қандай қилиб тайёр бўлишим мумкин?" — дея жавоб қайтарди Гюндоган.
35 ёшли ярим ҳимоячи ҳозирга қадар "Галатасарой"нинг асосий таркибида бирор марта майдонга тушмаган. У фақат иккита учрашувда захирадан ўйинга қўшилган.
"Галатасарой" ва "Барселона" ўртасидаги Чемпионлар лигаси умумий босқичининг иккинчи тур учрашуви 13 октябрь, сешанба куни Истанбул шаҳрида бўлиб ўтади.













