«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионати доирасида «Ад-Дирия»га қарши учрашувда навбатдаги голини урди.
«Ан-Наср» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган баҳсда 41 ёшли футболчи 23-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди.
Al Nassr Zone маълумотларига кўра, португалиялик юлдуз Саудия Арабистони чемпионатида шу кунгача тўқнаш келган 25 та жамоанинг 24 тасига гол уришга муваффақ бўлган.
Роналдунинг гол уришига йўл қўймаган ягона жамоа «Ал-Батин» бўлиб турибди.
Жорий мавсум Саудия Арабистони чемпионатида Криштиану еттита учрашувда майдонга тушиб, тўрт марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди.
Унинг профессионал фаолияти давомида урган голлари сони эса 980 тага етди.
Эслатиб ўтамиз, Роналду 2023 йил бошидан буён «Ан-Наср» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.













