«Пахтакор» ва «Ал-Қодсия» ўртасидаги учрашув олдидан анъанавий ташкилий йиғилиш ўтказилди. Унда ҳар икки клуб расмийлари иштирок этди.
Йиғилиш давомида эртанги баҳс билан боғлиқ ташкилий масалалар, жумладан жамоаларнинг майдонга қайси рангдаги либосларда тушиши ҳам белгилаб олинди.
Унга кўра, «Пахтакор» футболчилари учрашувда сариқ рангли либосда ҳаракат қилади. Жамоа дарвозабони эса қизил рангли либосда майдонга тушади.














