"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Дэвид О’Лири "тўпчилар" қанот ҳужумчиси Букайо Сакани танқид қилди.
"Менимча, у ҳозир жуда тез-тез йиқилади. Гўё у рақиб билан алоқани кутиб, уни йиқитади. Илгари у анча қатъиятли эди. У ҳимоячиларга уни осонликча йиқитишга йўл қўймасди", - деди Дэвид О’Лири Talksport билан суҳбатда.
25 ёшли ҳужумчи бу мавсумда барча мусобақаларда "Арсенал"нинг саккизта ўйинида майдонга тушиб, учта гол урди.
Микель Артета жамоаси Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 15 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.













