Кириш Регистрация
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК 2-2 Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна 2-3 Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор - Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор - Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Каррагер — АПЛдаги чемпионлик пойгаси ҳақида: «Бу икки жамоа ўртасидаги кураш»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг собиқ футболчиси Жейми Каррагер Англия Премьер-лигасидаги чемпионлик пойгаси ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Айни пайтда турнир жадвалида олти турдан сўнг 18 очко жамғарган «Манчестер Сити» пешқадамлик қилмоқда. Ундан кейин 15 очко билан «Арсенал» ва 13 очко билан «Брайтон» жойлашган. Кейинги ўринларда эса 10 очкодан тўплаган «Брентфорд», «Эвертон» ва «Челси» бормоқда.

«Арсенал» ва «Манчестер Сити» чемпионатдаги бошқа жамоалардан анча кучли. Ҳеч ким чемпионлик учун курашда улар билан ҳақиқий рақобат қила олмаслигини биламиз. Биз ҳар бир ўйин муҳим аҳамиятга эга бўлишини истаймиз, аммо ҳозир вазият бундай эмас. Ўйинларни кузатамиз ва «Сити» атрофидаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда, уларнинг узоқ муддатли истиқболда қандай аҳамият касб этишини билмаймиз. Бу ҳолат чемпионлик пойгаси натижасига таъсир қиладими ёки йўқми, фақат тахмин қилишимиз мумкин», — дея Каррагернинг сўзларини келтиради Arsenal News Channel.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда «Арсенал» чемпионликни қўлга киритган, «Манчестер Сити» эса иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Киритилди: 06:58, 12.10.2026.
Ўқилди: 480 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик