«Милан» ярим ҳимоячиси Юссуфа Фофана «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин. Бу ҳақда VamosMiSevilla нашри хабар бермоқда.
Англия гранди футболчининг «Севилья»даги ўйинларидан таассурот олган. «Қизил иблислар» қишки трансфер ойнасидаёқ Фофанани сотиб олиш бўйича таклиф беришга тайёр.
Ярим ҳимоячи «Севилья»да ижара асосида тўп сурмоқда. Ижара шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали Юссуфа Фофананинг трансфер қийматини 23 миллион евро деб баҳоламоқда.













