Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Эндрик қишки трансферлар ойнасида Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, 20 ёшли бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга "Астон Вилла" қизиқиш билдирмоқда. Унаи Эмери бошқараётган жамоа январь ойида ҳужумчини ижарага олишни режалаштирган.
Бироқ бирмингемликлар Эндрик учун рақобатга дуч келиши мумкин. Сабаби, "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ҳам ёш футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Эндрик жорий мавсумда "Реал" сафида бор-йўғи тўрт дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Ёзда Мадрид клуби уни ижарага беришни истамаган эди. Бироқ ҳозир вазият ўзгарган ва "қаймоқранглилар" футболчи бўйича келиб тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Эндрикнинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.













