Мюнхеннинг "Бавария" клуби таркибини янги қанот ҳимоячиси билан кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, Германия грандининг асосий трансфер мақсади "Барселона" ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Жюль Кунде ҳисобланади. Сўнгги вақтларда 27 ёшли футболчи Каталония клубининг асосий таркибидаги доимий ўрнини йўқотган.
"Бавария" раҳбарияти француз ҳимоячиси бош мураббий Венсан Компани қўллаётган ўйин услубига жуда мос келишини ҳисобга олиб, уни жамоага жалб қилиш имкониятини ўрганмоқда.
Айни пайтда Кунденинг трансфер бозоридаги қиймати 55 миллион еврога баҳоланмоқда.
Футболчининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.













