Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Гари Линекер Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемнинг келажаги ҳақида ўз фикрини билдирди.
Линекер ҳамюрти футбол тарихидаги энг буюк ўйинчилардан бирига айланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Ҳа, албатта. Мен бу ҳақда анчадан буён гапириб келаман. Агар у жиддий жароҳатлардан сақланса ва тўғри йўлдан оғишмаса, бунга эришиши мумкин. Унинг ўз йўлидан адашмаслигига ишонаман.
Беллингем ақлбовар қилмас даражада иқтидорли футболчи. Унда буюк ўйинчи бўлиш учун барча зарур сифатлар мужассам. У ҳақиқий суперюлдуз», — деди Линекер Track Radio эфирида.
23 ёшли Жуд Беллингем жорий мавсумда «Реал» сафида 9 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.













