Миланнинг «Интер» клуби ярим ҳимоячиси Анди Диуф фаолиятини Европанинг бошқа етакчи чемпионатларидан бирида давом эттириши мумкин.
Инсайдер Экрем Конурнинг маълум қилишича, 23 ёшли франциялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга Лондоннинг «Арсенал» ва «Челси» клублари қизиқиш билдирмоқда.
Шунингдек, Франция терма жамоаси аъзосининг ўйинларини Каталониянинг «Барселона» ҳамда Парижнинг «ПСЖ» клублари ҳам диққат билан кузатиб бормоқда.
«Интер» раҳбарияти эса Диуфнинг эҳтимолий трансферидан 50–60 миллион евро даромад олишни кўзламоқда.
Франциялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда Италия А Сериясининг 5 та учрашувида майдонга тушиб, 3 та голли узатмани амалга оширди.













