Кириш Регистрация
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК 2-2 Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна 2-3 Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор - Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор - Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Гути: "Барселона" ҳали ҳақиқий синовдан ўтмади"

Баҳо:
+ | -1

Мадриднинг "Реал" клуби собиқ футболчиси Хосе Мария Гутьеррес — Гути "Барселона"нинг ҳозирги ҳолатига баҳо бериб, каталонияликларнинг кучли жиҳатлари ва Чемпионлар лигасидаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

Собиқ ярим ҳимоячининг таъкидлашича, "Барселона" юқори савияли жамоа сифатида шаклланган, бироқ унинг ҳақиқий имкониятларини баҳолаш учун Европанинг энг кучли клубларига қарши учрашувлар муҳим аҳамиятга эга.

Чемпионлар лигасидаги имкониятлар ҳақида

Гути каталонияликлар учун асосий мақсад Европанинг энг нуфузли клуб турнирида ғолиб чиқиш эканини таъкидлади.

"Барселона"га етишмаётган ягона нарса — Чемпионлар лигаси соврини. Кўрамиз, улар бу мавсумда ушбу титул учун кураша оладими ёки йўқ.

Ҳозирга қадар "Барселона"нинг ҳақиқий кучини жиддий синовдан ўтказадиган ПСЖ ёки "Реал" каби рақибларга қарши ўйинини кўрмадик", — деди Гути.

"Барселона"нинг "Реал"дан устун жиҳати

Собиқ футболчи каталонияликларнинг жамоавий муҳити ва ўйин фалсафасига содиқлигини алоҳида эътироф этди. Унинг фикрича, айни жиҳат "Барселона"ни ҳозирги "Реал"дан ажратиб туради.

"Шунга қарамай, "Барселона" — буюк жамоа. Уларда ҳозир "Реал"га етишмаётган хотиржамлик бор.

Жамоада ажойиб бирдамлик ва ўзаро тушуниш шаклланган. Ҳатто кетма-кет учта учрашувда мағлубиятга учрашса ҳам, улар ўз йўлидан қайтмайди ва танлаган ўйин услубига содиқ қолади", — дея таъкидлади Гути.

Киритилди: 15:04, 12.10.2026.
Ўқилди: 453 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик