Кириш Регистрация
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК 2-2 Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна 2-3 Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор - Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор - Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Флик «Галатасарой»га қарши асосий футболчиларини тайёрлади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик УЕФА Чемпионлар лигасида «Галатасарой»га қарши бўлиб ўтадиган учрашувга алоҳида аҳамият қаратмоқда. Германиялик мутахассис жамоасининг умумий босқичда кетма-кет иккинчи ғалабани қўлга киритишини мақсад қилган.

SPORT нашрининг хабар беришича, каталонияликлар дастлабки иккита учрашувда олти очко жамғариш ва умумий босқични кучли саккизликда якунлаш имкониятини ошириш ниятида.

«Барселона» Чемпионлар лигасининг биринчи турида «Фейеноорд»ни 5:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратган эди. Шунга қарамай, Флик Истанбулдаги навбатдаги баҳсни жамоа учун муҳим синов деб ҳисобламоқда.

Шу сабабли немис мутахассиси Испания чемпионатида «Хетафе»га қарши ўтказилган учрашувда Пау Кубарси, Педри ва Фермин Лопесга дам беришга қарор қилди.

Мураббий терма жамоалар ўйинларидан кейин футболчиларга тушадиган жисмоний юкламани тўғри тақсимлаш ва уларнинг Туркиядаги мураккаб сафар баҳсига оптимал ҳолатда етиб боришини таъминлашни кўзлаган.

«Барселона» 13 октябрь, сешанба куни «Галатасарой» меҳмони бўлади. Каталонияликлар ушбу учрашувда ҳам ғалаба қозониб, Чемпионлар лигасидаги муваффақиятли стартни давом эттиришга ҳаракат қилади.

Баҳс Тошкент вақти билан 14 октябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланиши режалаштирилган.

Киритилди: 15:34, 12.10.2026.
Ўқилди: 234 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик