«Манчестер Сити» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Райан Шерки Англия Премьер-лигасининг 6-турида «Ливерпуль»га қарши ўтказилган учрашувда гол уришга муваффақ бўлди.
«Шаҳарликлар» сафардаги баҳсда мерсисайдликларни 3:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди.
Шерки учрашувнинг 78-дақиқасида Йошко Гвардиолнинг голли узатмасидан кейин рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Бу франциялик футболчининг жорий мавсумдаги бешинчи голи бўлди.
23 ёшли ярим ҳимоячи айни пайтда барча мусобақалар доирасида 5 та гол ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.













