«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета жамоасининг ҳужумдаги ҳаракатларига баҳо бериб, голли вазиятлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш зарурлигини таъкидлади.
Испаниялик мутахассиснинг фикрича, лондонликлар етарлича хавфли вазиятлар яратмоқда, аммо уларни гол билан якунлаш борасида ҳали ишлаш керак.
«Менимча, умуман олганда, ишларимиз анча яхши кетмоқда. Эҳтимол, ҳужумларни якунлаш сифатини яхшилашимиз керакдир.
Терма жамоалар ўйинлари муносабати билан юзага келган танаффусга қадар биз аввалги барча мавсумларга қараганда кўпроқ голли вазиятлар яратдик.
Кейин «Брайтон»га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлдик. Шундан сўнг «Лидс»га қарши учрашув бўлиб ўтди ва у бутунлай бошқача шароитда кечди.
Биз ҳужумларни якунлаш учун қулай позицияларни эгаллаяпмиз. Энди ҳал қилувчи вазиятларда аниқроқ ҳаракат қилишимиз ва ҳужумларни кўпроқ гол билан якунлашимиз зарур», — деди Артета.
Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» Англия Премьер-лигасидаги сўнгги учрашувида «Лидс»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Лондонликлар навбатдаги баҳсини 13 октябрь куни УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида Франциянинг «Лилль» клубига қарши ўтказади.













