Чемпионлар лигаси доирасида «Славия»га қарши ўтказиладиган учрашув олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида Озарбайжоннинг "Сабаҳ" клуби бош мураббийи Вальдас Дамбраускас ўз фикрларини билдирди.
"Бу даражадаги ўйинларда биз доимо ўзимизнинг энг яхши томонларимизни кўрсатишга интиламиз. Ҳамма ижобий натижа кутади, аммо "Славия" ҳам ғалаба қозонишга эътибор қаратган. 90 дақиқада кўп нарса содир бўлиши мумкин.
"Славия" жуда қизиқарли ўйин услубига эга ва улар бу ўйинга яхши тайёргарлик кўришган бўлса керак. Бизни ҳужумкор футбол ўйнайдиган динамик жамоага қарши жиддий синов кутмоқда. Лекин биз ўзимизга ишонамиз ва ўйин давом этар экан, рақибимизнинг заиф томонларини топа оламиз деб ўйлайман" - деди Вальдас Дамбраускас.
Эслатиб ўтамиз, ушбу беллашув Тошкент вақти билан соат 21:45да бошланади













