Чемпионлар лигаси доирасида «ПСВ»га қарши ўтказиладиган учрашув олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида "Лейпциг" дарвозабони Маартен Вандевоордт ўз фикрларини билдирди.
"Биз уйда, мухлисларимиз олдида ўйнашни яхши кўрамиз ва уларнинг қўллаб-қувватлашига жуда муҳтожмиз. Эртанги ўйинни ва стадионда ҳукмронлик қиладиган муҳитни интиқлик билан кутяпман" - деди Маартен Вандевоордт.
Эслатиб ўтамиз, ушбу беллашув Тошкент вақти билан соат 23:59да бошланади.













