Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

Спаллетти «Кальяри» ҳимоячисининг ҳаракатларидан норози бўлди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти Италия А Серияси доирасида «Кальяри»га қарши ўтказилган учрашувдан сўнг рақиб жамоа ҳимоячиси Йерри Минанинг хатти-ҳаракатларини танқид қилди.

1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган баҳсдан кейин италиялик мутахассис колумбиялик футболчининг айрим ҳаракатларини спортга хос эмас деб баҳолади.

«Ўтган йилги каби, у бу сафар ҳам ўзининг жисмоний устунлигидан фойдаланиб, хатти-ҳаракатлари билан бизни бироз чалғитишга уринди. Баъзи вазиятларда бизни яхшироқ ҳимоя қилишлари керак», — дея Спаллеттининг сўзларини келтиради TMW.

«Кальяри» ҳимоячиси Йерри Мина эса ушбу вазиятга ўз муносабатини билдириб, майдонда одатдаги услубида ҳаракат қилганини таъкидлади.

«Мен ўз футболимни ўйнайман. Спаллеттига эса: «Мен сизни яхши кўраман, мураббий», деб айтдим», — деди колумбиялик футболчи.

La Gazzetta dello Sport нашрининг таъкидлашича, Мина рақибларни иғво қилиш ва уларни руҳий мувозанатдан чиқаришга қаратилган ҳаракатлари билан танилган.

Жумладан, ҳимоячи бурчак тўпини ишлаб олганини рақиб футболчиси қаршисида намойишкорона нишонлаши ёки арзимас жисмоний тўқнашувдан кейин майдонга йиқилиб, ҳакам эътиборини тортишга уриниши мумкин.

Нашрга кўра, Мина рақибларини атайлаб асабийлаштириб, кейин эса ўзини жабрланувчи сифатида кўрсатиш маҳоратига эга.

Эслатиб ўтамиз, Йерри Мина 2024 йилдан буён «Кальяри» шарафини ҳимоя қилмоқда. У фаолияти давомида «Барселона», «Эвертон» ва «Фиорентина» клубларида ҳам тўп сурган.

Киритилди: 02:56, 13.10.2026.
Ўқилди: 487 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик