«Милан»нинг собиқ ҳужумчиси Мбайе Ньянг 31 ёшида Италия, Туркия ва Мароккодаги фаолиятидан сўнг Францияда карьерасининг янги босқичини бошламоқда. Бир неча ҳафта олдин у «Генчлербирлиги» билан шартномасини бекор қилди ва эркин агент мақомини олгач, Франциянинг иккинчи дивизионида иштирок этадиган «Дюнкерк» клуби билан келишув имзолади.
«Ҳеч нарсадан афсусланмайман. Менинг ўз карьерам бўлди ва бошимдан ўтган барча воқеалар шахс сифатида камол топишимга ёрдам берди. Лига 2 ҳақида ўйлаб кўрдим: бу менга мос вариант бўлиши мумкинми ва ҳали жамоага бера оладиган нимадир борми? Ўйиндан завқ олишда давом этишим ва ўз тажрибамни бошқалар билан бўлишишимга имкон берадиган лойиҳани изладим. Албатта, бу мен учун бир синов», — дея Ньянгнинг сўзларини келтиради pianetamilan.it.
Эслатиб ўтамиз, «Дюнкерк» айни пайтда Франция Лига 2 турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.













