Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

Энрике: «Баъзан боши берк кўчага кириб қолгандек бўлардим»

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Луис Энрике жамоадаги фаолияти, янги муҳитга мослашиши ва ўзини ҳақиқий парижлик деб ҳисоблаши ҳақидаги саволларга жавоб берди.

«Умид қиламанки, умримнинг охиригача Париж билан боғлиқ бўлиб қоламан! Шартномамни узайтирдим ва энди “Пари Сен-Жермен” билан ишлашни давом эттиришга тайёрлигимни исботлаш ҳамда яна кўплаб совринларни қўлга киритиш учун зиммамда янада катта босим бор.

Одамлар менга жуда мамнун эканликларини айтаётгани учун хотиржамроқ бўлиб қолганим йўқ. Парижликлар кўпинча менга: “Сиз ҳаётимизни ўзгартирдингиз”, дейишади. Аммо ҳаётда бундан ҳам муҳимроқ нарсалар бор. Мураббий учун меҳнати одамларга нимадир бера олганини англаш, улар ва оилалари билан шундай кучли ҳис-туйғуларни баҳам кўриш ҳамон жуда қадрли.

Ҳақиқий парижликка айландимми? Умид қиламан! Аммо француз тилимни ҳали анча яхшилашим керак. Дастлабки йилларда бу тилда гапиришга ҳаракат қилганимда жуда қийналганман. Баъзан боши берк кўчага кириб қолгандек бўлардим. Лекин ривожланяпман ва ҳар куни ўзимни тобора эркинроқ ҳис қиляпман.

Менимча, Парижнинг ушбу клуби ва Франция футболи учун муҳим бўлган қадриятларни етказиш ҳамда клуб маданиятини қўллаб-қувватлаш жуда муҳим. Мен хорижликман, аммо Париж билан боғлиқ бўлишни истайман ва умримнинг охиригача шу шаҳар билан алоқадор бўлиб қолишга умид қиламан», — дея Энрикенинг сўзларини Paris No Limit ижтимоий тармоқдаги саҳифасида келтирди.

Испаниялик мутахассис 2023 йил ёзидан буён Париж жамоасини бошқариб келмоқда. Энрике раҳбарлигида «ПСЖ» икки марта Чемпионлар лигасида (2024/2025 ва 2025/2026 йилги мавсумларда) ғолиб чиқди, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди, Франция чемпиони бўлди ва мамлакат Суперкубогини уч мартадан ютиб олди.

Шунингдек, парижликлар икки марта Франция кубогини (2023/2024 ва 2024/2025 йилги мавсумларда) қўлга киритди ҳамда 2025 йилда FIFA Қитъалараро кубогида ғолиб бўлди.

Киритилди: 09:07, 13.10.2026.
Ўқилди: 381 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик