Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

Кэррик Фернандешнинг «Атлетико»га қарши ўйнашга тайёрлиги ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-турида Мадриднинг «Атлетико»сига қарши бўладиган учрашув олдидан ярим ҳимоячи Бруну Фернандешнинг айни пайтдаги ҳолати ҳақида фикр билдирди. Сентябрь ойида Португалия терма жамоаси мураббийи Жорже Жезуш футболчи миллий жамоа ихтиёрига жароҳат билан келгани ва оғриққа қарамай ўйнаганини маълум қилган эди.

«Бруну яна ўзининг энг яхши жисмоний ҳолатига қайта оладими? Албатта, бунга қодир, чунки биз юқори даражадаги футболчи ҳақида гапиряпмиз. Баъзан ишлар истагандек кетмайди, шундай даврлар ҳам бўлиб туради. Ушбу клуб учун ақл бовар қилмас ишларни амалга оширган ва келажакда ҳам шундай натижаларга эришади. Бунга ҳеч қандай шубҳам йўқ.

Бруну терма жамоада ўйнади ва у ерда муайян муаммоларга дуч келди. Аммо менимча, бундай ҳолатлар тез-тез учраб туради. Балки одамлар буни англамас, лекин футболчилар оғриққа қарамай майдонга тушишади. Мен ҳам шундай ўйнаганман ва фаолиятим давомида эҳтимол, ўйинларнинг 80 фоизида у ёки бу ноқулайликни ҳис қилганман. Бу идеал ҳолат эмас, аммо уни енгиб ўтиш мумкин.

Бруну сўнгги учрашувларда ўйнай олди. Унда бунинг учун зарур бўлган фидойилик бор. Шунинг учун, ҳа, у бу муаммони деярли енгиб ўтди. Ҳали кичик муаммолар бор, аммо айтганимдек, бундай ҳолатлар барча жамоаларда учрайди. Шу боис ҳозир бу катта аҳамиятга эга эмас. Бруну яхши ҳолатда, бугун эрталаб унинг кайфияти аъло эди ва у ўйинни интиқлик билан кутмоқда», — дея Кэррикнинг сўзларини «Манчестер Юнайтед» расмий сайти келтиради.

Киритилди: 09:11, 13.10.2026.
Ўқилди: 400 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик