«Барселона» ярим ҳимоячиси Дани Ольмонинг «Бавария»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар давом этмоқда.
Sport нашри хабар беришича, Мюнхен клуби испаниялик футболчини келаси ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсади сифатида белгилаган. «Бавария» спорт директори Макс Эберль Ольмонинг иқтидорини юқори баҳолайди ва у билан яхши муносабатларга эга.
Дани Ольмонинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Машҳур Transfermarkt портали экспертлари жаҳон ва Европа чемпионининг бозор қийматини 60 миллион евро деб баҳоламоқда.
Жорий мавсумда 28 ёшли футболчи Ҳанс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоа сафида тўққизта учрашувда майдонга тушиб, учта голли узатмани амалга оширди.













