Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

"Арсенал" Альварес учун қанча тўлашга тайёр эканлиги маълум

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлган Хулиан Альварес Мадриднинг "Атлетико" клубини тарк этиб, фаолиятини Лондоннинг "Арсенал" жамоасида давом эттириши мумкин.

Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, "Арсенал" ўтган ёзда ҳам аргентиналик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирган. Ўшанда "Атлетико" футболчини қўйиб юборишга тайёр бўлган, бироқ Альвареснинг ўзи "Барселона"га ўтишни истаган.

Мадрид клуби раҳбарияти эса Ла Лигадаги бевосита рақобатчиси билан трансфер бўйича музокара олиб боришдан бош тортган.

Қайд этилишича, Альварес ҳали ҳам "Атлетико"да узоқ муддат қолиш истиқболидан қониқмаяпти. Шу сабабли у энди "Арсенал" билан музокара ўтказишга тайёр.

Лондонликлар 26 ёшли ҳужумчининг трансфери учун 100 миллион фунт стерлинг (118 миллион евро) тўлаши мумкин.

Жорий мавсумда Альварес Испания Ла Лигасида тўртта учрашувда иштирок этди. Бироқ у ҳали бирор марта асосий таркибда майдонга тушмади ва гол ёки голли узатма қайд этмади.

Аргентиналик футболчининг "Атлетико" билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали Альвареснинг бозор қийматини 110 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 12:13, 13.10.2026.
Ўқилди: 713 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик