Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

Фабиан Руис Ферран Торреснинг энг кучли жиҳатларини санаб ўтди

Баҳо:
+ | -

"Пари Сен-Жермен" ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жамоадоши Ферран Торреснинг ўйин услуби ва кучли жиҳатлари ҳақида фикр билдирди.

Испаниялик футболчи Торреснинг бўш ҳудудларни топиш, ҳужумга ўз вақтида қўшилиш ва голли вазиятлар яратиш борасидаги маҳоратини алоҳида эътироф этди.

"Унинг кучли жиҳатлари жуда кўп, аммо энг аввало, у майдондаги бўш ҳудудларни ажойиб ҳис қилади ва қачон олдинга кескин югуриш кераклигини яхши билади. Биз, ярим ҳимоячилар учун бу жуда муҳим.

Тўп бизда бўлганида, у албатта бўш ҳудудга очилишини биламиз. Ферран жуда тезкор футболчи, олдинга ташланиш учун энг қулай пайтни аниқ танлай олади. Бу эса вазифамизни сезиларли даражада енгиллаштиради. Бундан ташқари, у кўп гол уради.

Мен уни Испания терма жамоасида кўп йиллар давомида бирга ўйнаганимиз сабабли жуда яхши биламан. Унинг жамоамизга ўтаётганини эшитганимда жуда хурсанд бўлдим. Чунки Ферран бизга қанчалик катта фойда келтириши мумкинлигини яхши тушунардим.

Франция чемпионатидаги "Ренн"га қарши илк учрашувдаёқ майдонда ўзаро яхши тушунишга эришганимиз биз учун омадли бўлди.

Умид қиламанки, бу шундай ўйинларнинг фақат биринчиси эди ва олдинда яна кўплаб муваффақиятли учрашувлар кутиб турибди.

Мен унга голли узатмалар беришда давом этишни, у эса гол уришдан тўхтамаслигини истайман. Чунки бундан Ферран ҳам, мен ҳам, бутун жамоамиз ҳам фойда кўради", — деди Руис.

 

Киритилди: 12:22, 13.10.2026.
Ўқилди: 405 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик