Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

"Милан"га қарши ўйини билан эътибор қозонган Бакола грандлар нишонида

Баҳо:
+ | -

Италиянинг "Милан" клуби "Сассуоло" ярим ҳимоячиси Даррил Баколани ўз трансфер мақсадлари рўйхатига киритди.

Бу ҳақда Calcio Mercato нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, 18 ёшли француз футболчиси "Милан"га қарши учрашувдаги ҳаракатлари билан жамоа бош мураббийи Рубен Аморимнинг эътиборини тортган.

Бакола ўзининг юқори техник маҳорати ва ёшига нисбатан анча етук ўйини билан мутахассисда ижобий таассурот қолдирган.

2007 йилда туғилган ярим ҳимоячи жорий мавсумда Италия А Сериясида 300 дақиқадан ортиқ майдонда ҳаракат қилди. У "Сассуоло"нинг "Ювентус" устидан 3:2 ҳисобидаги ғалабасида битта голли узатмани амалга оширган.

Француз футболчиси тўпни рақибдан олиб қўйиш, ҳужумни олдинга ривожлантириш ва тор ҳудудларда самарали ҳаракат қилиш қобилияти билан "Милан" эътиборини қозонган.

Шу билан бирга, "Ювентус" ҳам Баколага қизиқиш билдирмоқда. Хабарларга кўра, Турин клуби футболчини сотиб олиш борасида муайян устувор имкониятга эга. Шунингдек, "Рома" ҳам ярим ҳимоячининг ўйинларини кузатиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Сассуоло" жорий йил февраль ойида Баколани Франциянинг "Марсель" клубидан 10 миллион евро эвазига сотиб олган эди.

Ҳозирга келиб, футболчининг трансфер қиймати камида икки бараварга ошган. Айрим хабарларга кўра, унинг нархи 30 миллион евродан ҳам юқори бўлиши мумкин.

Киритилди: 16:15, 13.10.2026.
Ўқилди: 476 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик