Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 21:30 Аталанта 3-1 Венеция
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
12/10 23:45 Торино 2-1 Удинезе
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья

«Ювентус» Роналду билан судлашишни давом эттиради

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Ювентус» клуби собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналдуга 9,8 миллион евро тўлаб бериш мажбурияти юклатилган суд қарорини бекор қилдириш мақсадида мамлакат Олий кассация судига шикоят киритди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Турин клуби ва португалиялик футболчи ўртасидаги ҳуқуқий низо 2021 йилда, Роналду «Ювентус»ни тарк этиб, «Манчестер Юнайтед»га қайтган вақтда юзага келган.

Можаро коронавирус пандемияси даврида футболчилар маошининг бир қисмини тўлаш кечиктирилгани билан боғлиқ. Оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, «Ювентус» Роналдуга 19,5 миллион евро миқдоридаги маблағни кейинроқ тўлаб бериш мажбуриятини олган.

2024 йил апрель ойида арбитраж суди футболчининг даъвосини қисман қаноатлантириб, клуб зиммасига дастлаб талаб қилинган сумманинг тахминан ярмини тўлаш мажбуриятини юклаган. Шу билан бирга, суд «Ювентус» Роналдуни атайлаб чалғитгани ёки алдаганини тасдиқловчи ҳолатларни аниқламаган.

Туринликлар мазкур қарорга қарши апелляция шикояти киритган бўлса-да, 2026 йил январь ойида суд уни рад этиб, аввалги қарорни ўз кучида қолдирган.

Шундан сўнг «Ювентус» ҳуқуқий курашни давом эттиришга қарор қилди. Клуб 2025/2026 йилги мавсум учун эълон қилган молиявий ҳисоботида Италиянинг олий суд инстанциясига янги шикоят киритганини расман тасдиқлади.

Ҳозирча мазкур иш бўйича навбатдаги суд мажлиси санаси белгиланмаган.

Киритилди: 17:54, 13.10.2026.
Ўқилди: 399 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик