Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

Де Йонг Нидерландия футбол федерацияси билан шартномасини узайтирди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Нидерландия миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Найжел де Йонг мамлакат Қироллик футбол иттифоқи (KNVB) билан амалдаги шартномасини узайтирди. У яна тўрт йил давомида ташкилотнинг юқори савияли футбол бўйича директори лавозимида фаолият юритади.

NOS нашрининг хабар беришича, 41 ёшли мутахассиснинг янги шартномаси 2027 йилнинг 1 январидан кучга киради.

Де Йонг мазкур лавозимга 2023 йил январь ойида тайинланган ва Нико-Ян Ҳогманинг ўрнини эгаллаган эди.

Маълум қилинишича, Нидерландия футбол иттифоқи сентябрь ойи охиридаёқ унинг шартномаси узайтирилгани ҳақида ташкилот ичида хабар берган. Бироқ де Йонгнинг келажаги борасидаги ноаниқликларга барҳам бериш мақсадида бу қарор энди жамоатчиликка расман эълон қилинди.

Собиқ футболчи ҳамкорликни давом эттиришдан мамнун эканини билдириб, Нидерландия футболини янада ривожлантириш асосий мақсад бўлиб қолишини таъкидлади.

«Биз биргаликда тўғри йўлни танладик ва мен бу йўналишдаги ишларни давом эттиришни истайман.

Пировардида барчамиз бир мақсад йўлида ҳаракат қиламиз. Бу — Нидерландия футболини ҳар куни янада яхшироқ қилиш», — деди де Йонг.

Маълумот учун, Найжел де Йонг ҳозирги лавозимида Нидерландия миллий терма жамоаларининг техник ривожланиш йўналишларини белгилаш ва уларнинг спорт натижаларини яхшилаш билан боғлиқ жараёнларда иштирок этади.

У футболчилик фаолияти давомида «Аякс», «Манчестер Сити» ва «Милан» каби машҳур клублар шарафини ҳимоя қилган.

Шунингдек, де Йонг Нидерландия миллий терма жамоаси сафида 81 та учрашувда майдонга тушган.

Киритилди: 18:25, 13.10.2026.
Ўқилди: 390 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик