Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

«Арсенал»да мотам: клубнинг фахрий президенти 92 ёшида вафот этди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби фахрий президенти Кен Фрайер 92 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Англия клуби ўзининг расмий сайти орқали маълум қилди.

Фрайернинг «Арсенал» билан боғлиқ фаолияти 1945 йилда, у атиги 11 ёшда бўлган пайтда бошланган. Дастлаб у клубнинг кириш эшигидан чипта кассасига хабарлар етказиш билан шуғулланган.

Шундан сўнг у бутун умрини «Арсенал»га бағишлади. Клуб тизимида турли лавозимларда фаолият юритган Фрайер 1983 йилда бошқарувчи директор этиб тайинланди.

У раҳбарлик қилган даврда «Арсенал» Англиянинг етакчи клубларидан бирига айланди. Жорж Грэм ва кейинчалик Арсен Венгер бош мураббийлигида жамоа катта муваффақиятларга эришди.

Шунингдек, Фрайер клуб тарихидаги энг муҳим лойиҳалардан бири — «Арсенал»нинг афсонавий «Хайбери» стадионидан замонавий «Эмирейтс» аренасига кўчиш жараёнида ҳам муҳим роль ўйнади.

2020 йилда у ижрочи директор лавозимини тарк этиб, клубнинг умрбод фахрий президенти этиб тайинланди.

Кундалик бошқарув ишларидан четлашганига қарамай, Фрайер «Арсенал» ҳаётида фаол иштирок этишда давом этди. У ўйинлар бошланишидан анча аввал стадионга келиб, клуб фаолияти билан боғлиқ турли масалаларга вақт ажратарди.

Фрайер умрининг сўнгги йилларида «Арсенал»нинг яна Англия футболи чўққисига қайтганига ҳам гувоҳ бўлди. Лондонликлар 22 йиллик танаффусдан сўнг Англия Премьер-лигаси чемпионлигини қўлга киритди.

«Ушбу оғир дамларда Кен Фрайернинг оила аъзолари ва кўплаб яқин дўстларига ҳамдардлик билдирамиз», — дейилади «Арсенал»нинг расмий баёнотида.

Кен Фрайер «Арсенал»да 81 йил давомида фаолият юритиб, клуб тарихида ўчмас из қолдирган шахслардан бири сифатида ёдда қолади.

Киритилди: 18:41, 13.10.2026.
Ўқилди: 396 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик