Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 21:30 Аталанта 3-1 Венеция
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
12/10 23:45 Торино 2-1 Удинезе
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья

Мэйсон Маунт: «Манчестер Юнайтед» Чемпионлар лигасида ҳар қандай рақибга қарши кураша олади»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Мэйсон Маунт жамоасининг УЕФА Чемпионлар лигасидаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

Англиялик футболчининг таъкидлашича, манчестерликлар Премьер-лигада қийин даврни бошдан кечираётганига қарамай, Чемпионлар лигасида ҳар қандай рақибга муносиб қаршилик кўрсата олади.

Маунт Европа мусобақасидаги алоҳида учрашувлар миллий чемпионатдаги узоқ муддатли курашдан фарқ қилишини таъкидлади.

«Бундай мусобақада ҳаммаси муайян бир кечага ва айнан ўша ўйинда нималарга қодир эканингизга боғлиқ.

Миллий чемпионатда эса учрашувлар жуда кўп. Ўз майдонингизда ҳам, сафарда ҳам ўйнайсиз ва натижаларга таъсир қиладиган турли омиллар мавжуд.

Чемпионлар лигасида эса майдонга чиқиб, ўз ўйинингизни кўрсата олсангиз, учрашув уйда ёки сафарда бўлишидан қатъи назар, ҳар қандай рақибга қарши жиддий кураш олиб боришингиз мумкин», — деди Маунт «Манчестер Юнайтед»нинг расмий сайтига берган интервьюсида.

Шунингдек, ярим ҳимоячи Чемпионлар лигаси учрашувларининг ўзига хос муҳити ҳақида ҳам тўхталди.

«Бу ўйинларнинг барчаси ўзига хос. Прожекторлар ёруғлиги остида, кечки вақтда, ғалаба қозониш учун келган рақибга қарши майдонга тушиш — алоҳида ҳиссиёт.

Бундай учрашувлар ҳамиша ўзгача бўлади. Шунинг учун уларга тўғри тайёргарлик кўриш, илк дақиқаларданоқ ўйинга тайёр туриш ва рақобатга киришиш муҳим», — дея қўшимча қилди Маунт.

Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» Чемпионлар лигасининг жорий мавсумини «Сабаҳ» устидан қозонилган 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлаган.

Эндиликда манчестерликларни анча жиддий синов кутмоқда. Жамоа сешанба куни Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 19:37, 13.10.2026.
Ўқилди: 186 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик