"Бетис" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини "Порту"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида сўзга чиқди. Чемпионлар Лигасининг иккинчи тур ўйини 14 октябрь куни бўлиб ўтади.
"Биз уч очко олишга қодир эканлигимизга ишонамиз, гарчи бу жуда қийин ўйин бўлса ҳам. Биз аввалги ўйинларда яхши натижаларга эришганимизни давом эттирмоқчимиз: тўлиқ фидойилик ва юқори темп билан ўйнаш, характер кўрсатиш. Бизда кучли таркиб бор, бу менга ҳар уч кунда ўйинлар билан тор жадвал асосида ўйинчиларни танлаш имконини беради", деди мураббий.
Мусобақанинг биринчи босқичида "Бетис" "Лилл"ни (3:2) мағлуб этди, "Порту" эса "Манчестер Сити"га (2:0) ютқазди.













