Испаниянинг «Вильярреал» клуби УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичида Италиянинг «Наполи» жамоасини ўз майдонида 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувда ҳисобни меҳмонлар очди. 8-дақиқада Амир Раҳмони рақиб дарвозасини ишғол қилиб, «Наполи»ни олдинга олиб чиқди.
Бироқ мезбонлар биринчи бўлимнинг ўзида вазиятни ўз фойдасига ўзгартиришга муваффақ бўлди. Аввал Жорж Микаутадзе ҳисобни тенглаштирган бўлса, кейинчалик Сантьяго Моуриньо «Вильярреал»ни олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимда ҳам Испания клуби ҳужумларини давом эттирди. Тани Олувасейи рақиб дарвозасини ишғол қилиб, учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди — 3:1.
Шу тариқа, «Вильярреал» Чемпионлар лигасининг 2026/27 йилги мавсумидаги дастлабки очколарини қўлга киритди. «Сариқ сувости кемаси» лақаби билан машҳур жамоа 3 очко билан умумий босқич турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.
Испания клуби навбатдаги учрашувини 20 октябрь куни сафарда Англиянинг «Ливерпуль» жамоасига қарши ўтказади.
«Наполи» эса Чемпионлар лигасида кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди ва ҳозирча очко жамғара олмади. Неаполликлар мусобақадаги кейинги баҳсини 20 октябрь куни ўз майдонида Норвегиянинг «Будё-Глимт» клубига қарши ўтказади.
Европа чемпионлар лигаси. Умумий босқич. 2-тур.
14 октябрь, 00:00. «Эстадио де ла Керамика» (Вильярреал)
«Вильярреал» — «Наполи» — 3:1
Голлар: Ррахмани, 8 (0:1), Микаутадзе, 23 (1:1), Моуриньо, 26 (2:1), Олувасейи, 86 (3:1).
«Вильярреал» таркиби: Луис Жуниор, Наварро, Вейга, Ромеро, Моуриньо, Комесанья (Перес, 83), Гуйе (Кардона, 84), Молейро (Фойт, 68), Салиба, Морено (Олувасейи, 63), Микаутадзе (Фримен, 64).
«Наполи» таркиби: Милинкович-Савич, Ррахмани, Бадиашиле, Марин (Лукка, 73), Гилмор (Лоботка, 72), Мактоминей (Спинаццола, 61), Ди Лоренцо, Политано (Нерес, 60), Де Брюйне, Жоване (Ланг, 60), Хёйлунд.
Сариқ карточкалар: Микаутадзе (33), Салиба (67) — Жоване (55), Де Брюйне (62), Ди Лоренцо (86).













