Миланнинг «Интер» клуби 20 йилдан буён илк бор УЕФА Чемпионлар лигасидаги иштирокини кетма-кет икки мағлубият билан бошлади.
Кристиан Киву бошчилигидаги жамоа мусобақанинг умумий босқичи 2-турида Бельгиянинг «Брюгге» клубига 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Бунга қадар миланликлар биринчи турда Мадриднинг «Реал» жамоасидан 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
«Нерадзурри» сўнгги бор бундай муваффақиятсиз стартни 2006/07 йилги мавсумда қайд этган. Ўшанда Италия клуби дастлаб Португалиянинг «Спортинг» жамоасига 0:1, кейин эса Германиянинг «Бавария» клубига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган.
Шунга қарамай, «Интер» ўша мавсумда гуруҳ босқичидаги муваффақиятсиз стартдан сўнг вазиятни ўнглашга эришган ва Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига йўл олган эди.













