«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичи 2-турида «Галатасарой» устидан қозонилган ғалаба (4:1) ҳақида фикр билдириб, Ламин Ямалнинг ўйинига баҳо берди.
«Биз яхши ўйнадик, аммо учрашув осон кечмади. Рақиб битта голли вазият яратиб, ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бироқ биз бунга муносиб жавоб қайтариб, ўйинга қайта олдик.
Чемпионлар лигасида ўйнаш ҳар доим қийин. Баъзи вазиятларда майдоннинг ҳужум чизиғидаги учдан бир қисмида энг тўғри қарорларни қабул қила олмадик. Аммо шундай муҳитга қарамай, ушбу стадионда ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик.
Бугун Ламин гол урмади, аммо икки ёки учта голли вазият яратди. У ақлбовар қилмас футболчи ва биз учун жуда муҳим», — деди Флик Movistar нашрига берган интервьюсида.













