«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоасининг жорий мавсумдаги ажойиб натижалари ҳақида фикр билдирди.
«Кўк-анорранглилар» мавсум бошидан буён ўтказилган барча 10 та учрашувда ғалаба қозонди. Сешанба куни каталонияликлар Истанбулда «Галатасарой»ни 4:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди.
«Биз урган голларимиз сони билан фахрланишимиз мумкин. Бу мухлислар ва жамоа учун жуда қувонарли, аммо бизнинг мақсадларимиз анча жиддийроқ.
Биз совринлар ютишни истаймиз. Шунинг учун бу ҳақда ҳозир эмас, мавсум охирида гаплашамиз. Биз қаттиқ меҳнат қилишимиз кераклигини яхши биламиз», — дея Фликнинг сўзларини келтирмоқда Barca Universal.
«Барселона» 10 та учрашувда рақиблар дарвозасига 43 та гол урди ва ўз дарвозасидан 10 та тўп ўтказиб юборди.













