"Милан" марказий ҳимоячиси Фикайо Томори клуб раҳбарияти билан янги шартнома имзолаш борасида келишувга эриша олмади. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, 28 ёшли англиялик футболчи ва "россонерилар" ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган. Томори келаси ёзда Италия клубини эркин агент сифатида тарк этишга яқин турибди.
Фикайо 2021 йилнинг ёзидан буён "Милан" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ҳимоячининг трансфер қиймати 10 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ўтган мавсумда Томори Италия А Сериясида 33 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширган. Шунингдек, у 6 марта сариқ карточка олган ва бир марта майдондан четлатилган.













