«Манчестер Сити» клубининг молиявий қоидаларни бузиш билан боғлиқ шов-шувли иши юзасидан якуний қарор 2027 йил бошида чиқарилиши кутилмоқда.
Англия клуби молиявий қоидаларнинг кўплаб бузилишларида уни айбдор деб топган мустақил комиссия хулосаларига қўшилмади. «Шаҳарликлар» 1 октябрь куни мазкур қарор устидан апелляция шикояти киритди.
The Times нашри мустақил футбол регулятори раҳбари Дэвид Коганга таяниб хабар беришича, «Манчестер Сити» иши бўйича қарор 2027 йил бошида эълон қилиниши кутилмоқда.
Англия Премьер-лигаси раҳбарияти эса иш юзасидан суд жараёни жорий мавсумнинг ўзида якунланишини истамоқда.
Агар «Манчестер Сити»нинг апелляцияси рад этилса, клуб жиддий жазога тортилиши мумкин.
Эҳтимолий чоралар қаторида жамоадан очколарни олиб ташлаш, чемпионлик унвонларидан маҳрум қилиш ва ҳатто Премьер-лигадан четлатиш ҳам бор.













