Нидерландиянинг ПСВ клуби УЕФА Чемпионлар лигасида Германиянинг «РБ Лейпциг» жамоасига минимал ҳисобда мағлуб бўлди. Ваҳоланки, меҳмонлар биринчи бўлимдаёқ ҳисобда олдинга чиқиш имкониятига эга эди.
Бироқ жамоанинг тажрибали футболчиси Иван Перишич пенальтидан унумли фойдалана олмади.
Маълум бўлишича, 37 ёшли хорватиялик футболчи Чемпионлар лигаси ўйинида 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмаган энг ёши катта уч нафар футболчи қаторига кирди.
Эслатиб ўтамиз, Перишич 2024 йилдан буён ПСВ шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У фаолияти давомида Мюнхеннинг «Бавария» ва Миланнинг «Интер» клубларида ҳам тўп сурган.
ПСВ Чемпионлар лигасидаги навбатдаги учрашувини 21 октябрь куни Португалиянинг «Порту» клубига қарши ўтказади.













