Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне онаси вафот этган жамоа сардори Кокени қўллаб-қувватлади.
Футболчи ушбу қайғули воқеа сабабли УЕФА Чемпионлар лигасида «Манчестер Юнайтед»га қарши учрашувни ўтказиб юборди.
«Кокедек биз учун жуда муҳим бўлган футболчи ва инсоннинг оиласидаги йўқотишни бошдан кечириш, албатта, барчамиз учун оғир.
Шунга қарамай, йигитлар ажойиб ўйин ўтказишди. Улар ҳамдардлик кўрсатиб, Кокени қўллаб-қувватлаш мақсадида унинг исми туширилган футболкаларда майдонга чиқишди.
Биз муҳим учрашув ўтказдик», — дея Симеоненинг сўзларини келтирмоқда Marca нашри.
«Атлетико» Чемпионлар лигаси умумий босқичи 2-турида «Манчестер Юнайтед»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Мадриддаги «Метрополитано» стадионида бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар сафида Пабло Барриос ва Адемола Лукман гол урди.













