«Челси» ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсон Англия Премьер-лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди.
36 ёшли тажрибали футболчи «Стэмфорд Бриж» стадионида «Челси» сафида илк бор асосий таркибда майдонга тушган учрашувида дубль қайд этди. Лондонликлар ушбу баҳсда «Борнмут»ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди.
Хендерсон иккинчи дақиқада жарима майдони ташқарисидан зарба йўллаб, ҳисобни очди. Орадан бир дақиқа ўтиб, у Морган Рожерсга голли узатма берди.
Шунингдек, ярим ҳимоячи жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга ошириб, учрашувдаги сўнгги голга муаллифлик қилди.
Натижада Ҳендерсон сўровномада 53 фоиз овоз тўплаб, бошқа номзодларни катта фарқ билан ортда қолдирди. Улар орасида «Челси»даги жамоадоши Жоау Педро ҳам бор эди.













