АҚШнинг МЛС чемпионати доирасида «Интер Майами» ўз майдонида «Нью-Йорк Сити»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув Майамидаги «Ну Стэдиум» стадионида бўлиб ўтди.
Ғолиблар сафида аргентиналик ҳужумчи Херман Бертераме ва унинг ҳамюрти, яримҳимоячи Родриго Де Пауль ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишди. Жамоанинг юлдузли ҳужумчилари Луис Суарес ва Лионель Месси эса голли узатмаларни амалга оширишди.
Учрашувнинг 90+7-дақиқасида меҳмонлар яримҳимоячиси Николас Фернандес пенальтини аниқ амалга ошира олмади.
Шу тариқа, «Интер Майами» МЛСда кетма-кет иккинчи ғалабасини қўлга киритди. «Нью-Йорк Сити» эса қаторasiga иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Жамоа сўнгги тўртта учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти.
Кейинги турда «Интер Майами» 18 октябрь куни сафарда «Атланта Юнайтед» билан баҳс олиб боради. «Нью-Йорк Сити» эса шу куни ўз майдонида «Лос-Анжелес»ни қабул қилади.
АҚШ — МЛС. 15-тур
«Интер Майами» — «Нью-Йорк Сити» — 2:0
Голлар: Херман Бертераме (20), Родриго Де Пауль (45+5).













