«ПСЖ»нинг россиялик дарвозабони Матвей Сафонов Чемпионлар лигасининг иккинчи турида «Манчестер Сити» устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди. Учрашув 4:2 ҳисобида якунланди.
«Қизиқарли ўйин ва биз учун ажойиб кеча бўлди! Чиройли футбол, мен эса буларнинг бир қисми эканимдан завқланишда давом этяпман», — деб ёзди Сафонов ўзининг Telegram каналида.
Икки турдан кейин «ПСЖ» Чемпионлар лигасининг умумий босқичи турнир жадвалида 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Кейинги турда Луис Энрике шогирдлари ўз майдонида «Барселона»ни қабул қилади. Учрашув 20 октябрь куни бўлиб ўтади.













