«Аталанта» ва «Севилья» клубларининг собиқ футболчиси Алехандро Гомес «Монако» ярим ҳимоячиси Александр Головиннинг Европадаги фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдирди. Гомеснинг сўзларига кўра, Головин юқори савиядаги футболчи ҳисобланади.
«Головин аъло даражадаги футболчи, у Франция чемпионатида барқарор ўйин намойиш этмоқда. У шу руҳда давом этишига умид қиламан», — деди Гомес.
Александр Головин 2018 йилнинг ёзидан буён «Монако» сафида тўп тепмоқда. У монегасклар сафига ЦСКА клубидан ўтган.













