Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Дембеле: «Балки яна бир марта таътил сўрарман»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеле Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-турида «Манчестер Сити» устидан қозонилган 4:2 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Парижликлар Англияда кечган учрашувда мезбонларни мағлубиятга учратди. Дембеле эса жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилди.

Франциялик футболчи Canal+ телеканалига берган интервьюсида жамоасининг ўйини, танқидларга муносабати ва сўнгги вақтлардаги таътили ҳақида гапирди.

«Одамларнинг бизга шубҳа қилгани аҳамиятсиз»

«Одамлар бизга шубҳа билан қарагани бизни мутлақо қизиқтирмайди. Ҳозир октябрь ойи, Чемпионлар лигасида атиги иккинчи учрашувимизни ўтказдик ва бор эътиборимизни ўз вазифаларимизга қаратганмиз.

Мавсумнинг биринчи қисмида юқори савияни сақлаб қолишимиз кераклигини яхши тушунамиз. Кейин эса мавсумнинг иккинчи ярмига тайёргарлик кўрамиз.

Бугун биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Иккинчи бўлимда эса бироз қийналдик, чунки сал бўшашиб қолдик. Аммо бу ўйиндан ижобий жиҳатларни эслаб қоламиз», — деди Дембеле.

«Балки яна бир марта таътил сўрарман»

Футболчи сўнгги вақтларда ўзига нисбатан билдирилган танқидларга ҳам муносабат билдирди. У бу борада ортиқча изоҳ беришни истамаслигини таъкидлаб, таътил мавзусида ҳазил қилди.

«Бирор нарсага ойдинлик киритишни хоҳлайманми? Йўқ, асло.

Терма жамоалар ўйинлари учун танаффус бўлди, шундан кейин мен таътилга чиқдим.

Айтганча, балки яна бир марта таътил сўрарман», — деди Дембеле кулиб.

«Мени ўн йилдан бери танқид қилиб келишади. Бу борада бирор нарса ўзгаришига ишонишим қийин», — дея қўшимча қилди франциялик ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, Усмон Дембеле ўтган дам олиш кунлари «ПСЖ»нинг Франция чемпионати доирасидаги учрашувида иштирок этмаган эди.

Киритилди: 16:40, 15.10.2026.
Ўқилди: 634 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛда супергол! «Брайтон» футболчиси 51 метрдан дарвозани ишғол этди (+Видео) [4986]

"Брайтон" футболчиси АПЛда сўнгги 9 йилдаги энг узоқ масофадан гол урди [2802]

Forbes дунёнинг энг кўп маош олувчи 10 нафар футболчисини эълон қилди [2435]

«Челси» «Барселона»нинг икки юлдузини бирданига сотиб олмоқчи [2391]

Расман. Эрик Гарсия 3-4 хафтага сафдан чиқди, Кунде ва Жерар Мартин эса... [2159]

Ла лига. «Реал» «Севилья»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Мбаппе дубль қайд этди (видеошарҳ) [1998]

Ван Дейк «Барселона»га ўтиши мумкин — каталонияликларнинг режаси маълум [1780]

Туркия суперлигаси. «Истанбул Башакшеҳир» «Газиантеп»ни мағлуб этди: Элдор Шомуродовдан гол ва ассист [1659]

«Брайтон» Англия чемпионатида ҳужумкор ўйини билан ҳайратга солмоқда [1656]

Моуриньо «Барселона» ўйинидаги ҳакамлик ҳақида: «Ҳайрон қолмадим» [1579]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик