Кириш Регистрация
14/10 12:45 Мельбурн Виктори 3-0 Сеул
14/10 15:00 Кашива Рейсол 5-1 Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе 2-0 Чонбук Моторс
14/10 17:15 Персиб 1-0 Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф 1-2 Ал-Ваҳда
14/10 21:00 Ал-Жазийра 2-1 Аркадағ
14/10 21:00 Кувайт СК 3-1 Холидия
14/10 21:00 Ал-Муҳаррақ 2-0 Гол Гоҳар
14/10 21:00 Ат-Таъвун 2-1 Ар-Райян
14/10 21:00 Ал-Файсалий 2-0 Ан-Наҳда
14/10 21:45 ЛАСК 3-6 Ливерпуль
14/10 21:45 Фейеноорд 3-2 Комо
14/10 23:59 Манчестер Сити 2-4 ПСЖ
14/10 23:59 Рома 3-4 Реал Мадрид
14/10 23:59 Астон Вилла 6-0 Фенербахче
14/10 23:59 Бетис 3-2 Порту
14/10 23:59 Буде-Глимт 1-0 Боруссия Д
14/10 23:59 Слован 0-3 Штутгарт
14/10 23:59 Шахтёр 3-1 АЕК

Саудия Арабистони ЖЧ-2034 учун бешта стадион қуриш режасидан воз кечиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони 2034 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати учун режалаштирилган бешта янги стадион қурилишидан воз кечиши мумкин. Бу ҳақда Semafor нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Саудия Арабистони Давлат инвестиция жамғармаси (PIF) эътиборини учта янги стадион қурилишига қаратишни режалаштирмоқда. Агар ушбу қарор амалга оширилса, мамлакатда мундиал ўйинларини қабул қилиш учун жами 10 та стадион қолади.

Бундай ўзгаришларга мамлакатдаги айрим йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳажми қисқартирилаётгани сабаб бўлмоқда.

Қурилиши бекор қилиниши мумкин бўлган стадионлар Қирол Абдуллоҳ иқтисодий шаҳри, Қиддия соҳили, Roshn, New Murabba ва NEOM ҳудудларида жойлашган. Уларнинг бир нечтаси амалга оширилиши тўхтатилган ёки секинлаштирилган кўчмас мулк лойиҳалари билан боғлиқ. Манбаларнинг таъкидлашича, режалар ҳали ўзгариши мумкин.

Шу билан бирга, Даҳрон ва Ар-Риёз шаҳарларидаги стадионлар ҳамда бошқа айрим иншоотлар қурилиши режа асосида давом эттирилади.

2034 йилги жаҳон чемпионати учун мўлжалланган стадионлардан тўрттаси 2027 йил январь ойида ўтказиладиган Осиё кубоги ўйинларини ҳам қабул қилиши керак. Бироқ ҳусийлар томонидан Саудия Арабистони шаҳарларига уюштирилаётган ҳужумлар сабаб ушбу мусобақанинг режалаштирилган тартибда ўтказилиши борасида ҳам шубҳалар кучайган.

Эслатиб ўтамиз, Қатар ҳам 2022 йилги жаҳон чемпионати арафасида аввал режалаштирилган тўртта стадион қурилишидан воз кечган эди.

Киритилди: 17:32, 15.10.2026.
Ўқилди: 533 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик