Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Амет Мемет: «Учрашувдаги ҳакамликдан қониқмадим»

Баҳо:
+ | -

Бугун "Насаф" жамоаси ўз майдонида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасини қабул қилиб, ғалабага эришди (2:0). Учрашувдан сўнг анъанавий матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманнинг биринчи қисмида меҳмон жамоа мураббийи Амет Мамет иштирок этди ва журналистлар саволларига жавоб берди.

Амет Мемет: — Менимча, бугун "Насаф" жамоаси бўлиб ўтган муваффақиятсиз ўйинлардан сўнг ўзининг энг чиройли ўйинларидан бирини ўтказди. Ўз ўрнида ҳақли ғалабага эришди, жамоани бугунги ғалаба билан табриклайман. Аммо мен бугун учрашувдаги ҳакамлар ишидан умуман қониқмадим. Бугунги четлатишда ҳам шунга тортадиган вазият йўқ эди, қолаверса жамоамиз захирасида ўйинни кучайтира оладиган ўйинчилар ҳам йўқ эди. Жамоамиз битта ўйинчи кам бўлиб қолгандан сўнг, иккинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. Албатта Коваленкодек реферилар тажрибали ҳисобланишади, аммо бугун у гўёки бизнинг жамоамиз ўйинчиларини кўпроқ жазолагандек бўлди. "Насаф" ўйинчиларига ҳам сариқ карточка кўрсатадиган вазиятлар  кўп бўлди, лекин уларни негадир у аяди. Шундай бўлсада, ўйин жуда шиддатли бўлди, "Насаф"нинг ғалабаси билан яна бир марта табриклайман.

— Биз "Нефтчи" жамоасини ва сизни яхши мутахассис сифатида жуда ҳурмат қиламиз. Аммо бугун ўйинчиларингиз жуда қўпол ўйнашди, бу вазиятларни биз Саркисян даврида кўрмаганмиз.
— Фикрингизга тўлиқ қўшилмайман, "Насаф" жамоаси ўйинчилари томонидан ҳам шундай қуполликлар бўлди, аммо ҳакам уларни жазоламади. Бугун "Насаф"га ғалаба керак эди, улар ўз мақсадига эришдилар. Бу билан уларни яна табриклайман. Жамоамиз таркибида эса камчиликлар бор, бунинг устида ҳали ишлар олиб борамиз.

— Сиз кучли мутахассис сифатида Рўзиқул Бердиев ишларига қандай баҳо берасиз?
— Албатта Рўзиқул Бердиев жуда кучли мутахассислар билан ишлаб, етарли тажриба ортиргани кўриниб турибди. Мен шахсан бунгача бўлган ўйинларни кўриб чиқдим. Таркибда пайдо бўлган муаммолар ўтган ўйинларни керакли натижалар билан якунлашга тўсқинлик қилди, албатта. Бердиев қўл остида йўқотишлар бўлмаганида катта муваффақиятга эришарди деб ўйлайман. Лекин ҳаёт давом этади, ҳозирги шаклланган жамоангизнинг келажаги порлоқ деб ҳисоблайман, жамоага қабул қилинган ўйинчилардан кўп нарса кутиш мумкин. Умумий қилиб айтганда, "Насаф" жамоаси келаси мавсумда ҳам энг катта совринлар учун курашадиган жамоа бўлади. Рўзиқул Бердиевнинг ҳам келажаги порлоқ мутахассис деб ўйлайман, кўриниб турибдики, у тўғри йўлдан кетмоқда.

Матбуот анжумани ҳақидаги ҳисобот "Насаф" ПФК матбуот хизмати ёрдамида тайёрланди.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 21:33, 05.10.2013.
Ўқилди: 3342 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.